1

Санкт-Петербургда дарёга қулаган автобус ҳайдовчиси тожикистонлик бўлган

ДУНЁ 10.05.2024, 21:44
Санкт-Петербургда дарёга қулаган автобус ҳайдовчиси тожикистонлик бўлган

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулагани ҳақида хабар берилган эди.  Автобус ҳайдовчиси 20 соатлик сменадан кейин ишга чиқишга мажбур бўлган. Бу ҳақда журналистларга тожикистонлик Раҳматшоҳ Қурбоновнинг рафиқаси маълум қилган.

Аёлнинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи тунгги соат 2:00 да уйга келган ва соат 5 да рейсга ишга қайтган.

"Ва етти яримда улар уни уйғотиб, ишга қайтишини айтишди", - дея аёлнинг сўзларидан иқтибос келтиради маҳаллий жамоат саҳифалари.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 10 май, жума куни тушдан кейин соат бирлар атрофида Санкт-Петербург марказидагиги кўприкда содир бўлган. Дарёга қулаган автобусда камида 20 йўловчи бўлган.

Шаҳар транспорт қўмитасининг қўшимча қилишича, ЙТҲда айбдор катта эҳтимол билан бошқарувни йўқотган автобуси ҳайдовчиси бўлган. Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олиниб, тергов ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1