1

Қизчаларини кўчада ширинлик сотишга мажбур қилган ота-оналар огоҳлантирилди (видео)

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 20:58
Қизчаларини кўчада ширинлик сотишга мажбур қилган ота-оналар огоҳлантирилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида вояга етмаган болаларнинг йўл бўйида ширинликлар сотиб юрганлиги ҳақида айтилган эди.


Ҳолат кўрсатилган манзил яқинида жойлашган масжид имоми ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганилган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги маълум қилди.

Ўрганишлар жараёнида Убай ибн Каъб масжида олдида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи уч нафар аёллар фарзандлари билан енгил пул топиш мақсадида тиланчиликка чиққанлиги ва ширинлик сотиб юрган қизчалар шу аёлларнинг фарзанлари эканлиги аниқланди.

Ушбу аёлларга тушунтириш берилди ва яна шундай тартиббузарлик қилинса, болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ширинлик сотишларига йўл қўйилса, болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ота-оналарга чора кўрилиши бўйича огоҳлантириш берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1