1

Бухорода “COBALT” машинаси газ тўлдирилгач, бироз ўтиб портлаб кетди

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 19:40
Бухорода “COBALT”  машинаси газ тўлдирилгач, бироз ўтиб портлаб кетди

Кеча, 17 март куни соат 00:05 лар атрофида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ навбатчиси Х.Убайдуллаев телефон орқали, Бухоро шаҳар Газли шоҳ ва Оқ Масжид кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконлари олдида турган “COBALT” русумли автомашинанинг метан газ баллони портлаганлиги тўғрисида билдирган, дея маълум қилмоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро М.И номида бўлган, ишончнома орқали Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасида яшовчи фуқаро С.К бошқарувидаги “COBALT” русумли, оқ рангли, 80 Q 223 GA давлат рақам белгили автомашина юкхонасида бўлган метан газ баллони портлаганлиги, мазкур ҳолат бўйича бирор-бир шахс тан жароҳати олмаганлиги аниқланган.

Фуқаро К.С билан олиб борилган суриштирув давомида, шу куни соат 23:30 ларда Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчасида жойлашган “Евро Метан” номли ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан автомашинасига газ тўлдириб, ушбу кўчада жойлашган савдо дўкони олдида автомашинасини қолдирганлигини билдирган.

Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1