1

"Фуқаролар учун ишламайдиган бунақа идоранинг нима кераги бор?"

ЖАМИЯТ 06.05.2024, 20:20
"Фуқаролар учун ишламайдиган бунақа идоранинг нима кераги бор?"

Расул Кушербаев МИБнинг Жиззах ва Қашқадарё вилоят бошқармалари томонидан фуқароларга компенсация маблағлари ундириб берилмаётганлиги танқид қилди.

МИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Кушербаев назарда тутган, Зомин туман хокимлигидан фуқаро Г.Хорунованинг фойдасига компенсация пулларини ундириб бермаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича суд ҳужжатига кўра, қарздор туман ҳокимиятидан фуқаро Г.Хорунова фойдасига 1.171.022.257 сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига онлайн тарзда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда юборилган.

– Бюджет кодексининг VII бўлим 19-боб 128-моддасида, ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган.

Шунингдек,  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 83-моддасининг 1-қисмига асосан (ушбу Қонуннинг 82-моддасида кўрсатилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши белгиланган.

Ушбу мурожаат юзасидан ундирувчи томон вакилига тўлиқ тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, ижро варақасига асосан, қарздор Миришкор тумани ҳокимлиги ҳисобидан “SABOXAT GULG‘UNCHALARI” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдасига 1 млрд. 20 млн. 876 минг сўм зарар ва бошқа  маблағларни  ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати иш юритувига келиб тушган ва қарздор Миришкор туман ҳокимлигининг балансида бўлган барча кўчмас мулкларига, автотранспорт воситаларига ҳамда ғазнадаги ҳисоб рақамларига нисбатан тақиқ қўйилиши таъминланган, – дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Келгусида, ҳокимликлардан ундирилган қарздорлик маблағлари ундирувчилар ўртасида тенг тақсимлаш таъминланиши маълум қилинмоқда.

Маълумот учун келтирилишича, компенсация билан боғлиқ 1 минг 182 та ижро ишлари бўйича 490 млрд. сўмга яқин маблағлар фуқароларга ундириб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1