1

Комил Алламжонов: "Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда бўлиши зарур, йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак"

ЖАМИЯТ 29.03.2020, 20:37
Теглар: Алламжонов, коронавирус, карантин
Комил Алламжонов: "Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда бўлиши зарур, йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак"

Миллий масса-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида инфекциянинг тарқалиш занжирини узиш нималарга боғлиқ эканлигини таҳлилий тушунтириб берди:

"Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда, 5-10 кун ҳамма уйда ўтирганидан кейин касалланганлар сони ортиб кетиши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда.

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1