Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги дарёда қайиқ ағдарилиб, 25 киши сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.
Улар орасида болалар ҳам бўлгани айтилмоқда. Қишлоқ аҳолисининг сўзларига кўра, 5 нафар йўловчи қутқарилган.
Нангарҳор соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, ҳозиргача бешта жасад топилган. Ҳудудга тиббий гуруҳ ва тез ёрдам юборилиб, қолган йўловчилар қидирилмоқда.
Афғонистон матбуотига кўра, ҳудуд аҳолиси кўприк йўқлиги сабабли қишлоқлар ва маҳаллий бозорлар ўртасида оддий қайиқлардан фойдаланишади. Шу билан биргаликда Афғонистонда сўнгги ҳафталарда ёғаётган кучли ёғингарчилик туфали юзлаб одамлар ҳалок бўлишган.






