1

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

ИҚТИСОДИЁТ 01.05.2020, 08:10
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Вазирнинг хабарига кўра, ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Шунингдек, бу келишув ҳақида Молия вазирлигининг хабари ҳам эълон қилинди. 

Унга келтирилишича, Жаҳон банкининг ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори:

«Жаҳон банки томонидан ажратилаётган қўшимча молиялаштириш пандемия тарқалишининг олдини олиш, унинг инсонлар ва миллий иқтисодиёт учун оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг инқирозга қарши курашиш дастурини қўллаб-қувватлайди», — дея алоҳида таъкидлаган.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1