1

Андижон ва Фарғонада яна 11 нафар бемор соғайди

САЛОМАТЛИК 03.05.2020, 20:33
Андижон ва Фарғонада яна 11 нафар бемор соғайди

Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижонда 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, деб хабар берди ССВ.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1