1

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи пора бераётганда қўлга тушгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 18:57
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи пора бераётганда қўлга тушгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган Омонбоева давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Сиздан “дух” олдик”, дегани билан жамоатчилик эътиборга тушганди.

Савдо-саноат палатаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига асосан, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига кўра, ходимни ишдан четлаштириш қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органларининг талабига кўра амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан М.Омонбоевани ишдан четлаштириш бўйича талабнома келиб тушмаган ва М.Омонбоева Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1