АсосийJamiyat

"Онлайн муҳаббат" жабрланувчиси аниқланди

'"Онлайн муҳаббат" жабрланувчиси аниқланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 29 ёшли Ш.И. ИИОга мурожаат қилиб, "Гули" исмли аёл унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу хақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Булунғур тумнида яшовчи 31 ёшли (аёл) Т.С. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган (аёл) Т.С., жабрланувчи Ш.И. билан телеграм мессенжери орқали ишқий ёзишмаларни амалга ошириши давомида унга бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларни юборган, маълум вақт ўтгач (аёл) Т.С. ушбу фотосурат ва видеоларни Интернет орқали тарқатиб, уни шарманда қилишини айтиб, қўрқитиб, фотосурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар