АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда бир кунда қанча одам вафот этиши маълум қилинди

'Ўзбекистонда бир кунда қанча одам вафот этиши маълум қилинди'ning rasmi

Ҳозир Ўзбекистонда ёзги чилла бўлгани боис июль ойида вафот этган фуқаролар сони аввалги ойларга нисбатан кўпайган бўлиши мумкин”, - деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов, - “Статистика бўйича Ўзбекистондаги 32 миллион аҳолига бир кунда 500тадан 600тагача ўлим ҳолати тўғри келади. Булар ёш болалардан бошлаб қарияларгача. Айнан шунинг ичида инфекция қурбонлари ҳам бўлиши мумкин. Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу рақамлар кўпайган бўлиши шубҳасиз”.

Унинг айтишича, пойтахтдаги барча касалхоналарда патологоанатомия бўлимлари ташкил қилиниб, майитни ўша жойдан яқинларига бериш тартиби йўлга қўйилиши кутилмоқда.

“Касаллик бор экан, ўлим ҳам бўлиши табиий. Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва чегаралаш учун барча шифохоналарда COVID-19 ва бошқа касалликдан нобуд бўлганлар жасадини фақатгина республика патологоанатомия маркази орқали ювиб, тараб, дезинфекциялаб бериш йўлга қўйилган эди. Агар бемор коронавирусдан вафот этган бўлса, ташкилий усулда мозорга олиб борилар, бошқа касалдан вафот этган бўлса, қариндош-уруғларига берилиб, уни ҳам уйигача кузатиб, ўзининг маҳалласида дафн қилинар эди.

Ўлим ҳолати бир жойда йиғилиб қолмаслиги учун ҳукуматимиз ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги барча касалхоналарда патологоанатомия бўлимларини ташкил қилиб, майитни ўша жойдан яқинларига беришни ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Кўрсатма тайёр, унга шу кунларда имзо қўйилиб, албатта, оммага эълон қилинади”, деди Исроилов.

Мавзуга доир:

“Хитойдан келтирилаётган тиббиёт матолари ва ниқоблар орқали коронавирус тарқаляпти” деган гаплар қанчалик асосли?

Ниҳоят, Гидроксихлорохин (Плаквенил)дан кимлар манфаатдор эканлиги очиқланди

Ўзбекистонда оммавий эмланиш қачон бошланади?

Коронавирусдан ҳимояланишни билдик. Ундан ҳам қўрқинчли пневмониядан қандай ҳимояланамиз? Ҳақли саволга жавобан шифокор ўз тавсиясини берди

 

    Бошқа янгиликлар