my5

Коронавирус аниқланган, лекин аломатлари бўлмагани учун одамлар билан эркин мулоқотда бўлиши мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 20.09.2020, 13:13
1583
Коронавирус аниқланган, лекин аломатлари  бўлмагани учун одамлар билан эркин мулоқотда бўлиши мумкинми?

Ўртоғим тест топширган эди, унда коронавирус аниқланди. Лекин ҳеч қандай аломатлар йўқ деб одамлар билан эркин мулоқотда бўлиб юрибди. Тестда хатолик бўлиши мумкинми?  

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева қуйидагича жавоб берди:  

-- СOVID-19нинг асосий юқиш йўли — ҳаво-томчи бўлиб, йўтал, тана ҳароратининг ортиши, ёки ҳолсизлик кўринишидаги белгилар кузатилаётган инсон нафас йўлидан томчи кўринишида ажралади.  

Кўпгина беморларда касаллик сезиларсиз кечади, айниқса касалликнинг эрта босқичларида. Вирус касалликнинг бошқа белгилари кузатилмай туриб, фақат кам миқдорда йўтал кузатилган беморлардан ҳам юқиши мумкин. Бу қанчалик тез кузатилиши ҳозирча номаълум.  

ЖССТ бу йўналишда изланишларини давом эттирмоқда, аниқ натижалар шакллангандан сўнг тавсияномаларда ўз хулосаларини келтиради. Шунинг учун, коронавирус белгиларсиз кечаётган инсонларга ниқоб тақиш ва эпидемиологик тартибга риоя қилиш тавсия қилинади.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79