my5

Агар фарзанд тарбияси сабаб оталар ишдан кетаверса, унда иш деб оиласига суткалаб бора олмаётган, боласига вақт ажратолмаётган қанчалаб оталар ишдан кетиши керак — фаоллар Олмалиқ ҳокими ҳақида

ЖАМИЯТ 14.10.2020, 12:14
1144
Агар фарзанд тарбияси сабаб оталар ишдан кетаверса, унда иш деб оиласига суткалаб бора олмаётган, боласига вақт ажратолмаётган қанчалаб оталар ишдан кетиши керак — фаоллар Олмалиқ ҳокими ҳақида

Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ўғли билан боғлиқ воқеалар ортидан ишдан олинди. 

Яъни, сал аввал TikTok'да юқори тезликда машина бошқарганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғлига чора кўрилган эди. Шунингдек, ҳокимнинг ўғли ўртоқлари билан 56 ёшли эркак ва унинг ўғлини калтаклагани ҳам хабар қилинган.

Бўлиб ўтган сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов ўз сўзида раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлиги хусусида сўз юритган. 

Шундан сўнг, мазкур хабар ортидан ижтимоий тармоқларда ҳокимнинг фарзанди сабаб ишдан олиниши кенг муҳокама қилинди. Фаол депутат Расул Кушербаев раҳбарнинг ишдан олинишида бундай очиқ маълумот берилишини кўрмаганлигини ёзди:

"Шунча вақт давомида фарзандининг ҳаракатлари сабаби билан ишдан кетган мансабдор ҳақида очиқ маълумотни кўрмаган эдим. Ё кетиш сабаби ҳақида нотўғри маълумот берилдимикан?

Утига устак собиқ ҳокимнинг фарзанди ҳуқуқбузарлик қилгани учун тегишли тартибда жарима тўлаб, жавобгарлик масаласи ҳал этилган.  

Ҳар ким ўз ишига ўзи жавоб беради. Ота оналар фарзандлари вояга етганига қадар қонуний жавобгар бўлиши мумкин. Лекин бу ҳам унинг ишдан бўшатилишига асос эмас.  

Агар фарзанд тарбияси сабаби билан оталар ишдан кетаверса, унда иш, деб оиласига суткалаб бора олмаётган, фарзандлари тарбияси билан шуғулланишга вақти етмаётган қанча минг оталар ишдан кетиши керак бўлади.  

Хуллас бундай сабаб билан ишдан олиниш абсурддан бўлак нарса эмас. Энг тўғри ва қонуний йўл- меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этиш, ўз вақтида ишдан чиқиб уйга бориш амалиётига ўтиш. Шунда оилага ҳам фарзандларга ҳам вақт етади", - деган Кушербаев.

Шунингдек, депутат Гулбаҳор Саидғаниева ҳам раҳбарни ўғлининг иши учун ишдан бўшатиш абсурддир, дея баҳолади: 

"Ўғли қонун бузган бўлса,  ўзи учун жавоб берсин.  Бу ҳоким ишдан олиш учун сабаб бўладиган иш қилдими?

Қонунларимизда,  ота фарзанд учун жавоб бермайди,  агар адашмаётган бўлсам. Меҳнат қонунчилигимиз кўтарадими шу ҳолатни?" - савол бермоқда у.

Бундан ташқари журналист Мавжуда Мирзaева ҳам ҳолатга муносабат қилди:

"Олмалиқни хокими Усмон Исмоилович ёмон мутахассис эмас. Борган жойини гуллатадиган ўз сохасини яхши биладиган кадр. Афсуски у  вазият қурбони бўлди, фаолиятида камчиликка йўл қўймади, халқ билан ишлади, одамларни эшитди.  

Аммо тўхтовсиз мажлислар шахсий хаетидан,  фарзанд тарбиясидан узоқлаштирди! Халиям кеч эмас, йиғилишларни камайтириш зарур, зудлик билан!

Акс холда нафақат хокимларнинг фарзандлари балки бутун бошли халқнинг тарбияси таназзулга юз тутади".

Ижтимоий тармоқларда муҳокамалар давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Олмалиқ шаҳар ҳокими ўғли билан боғлиқ воқеаларга изоҳ берди (видео)

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92