Мазкур саволга "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи Эркин Жўраев жавоб берди. Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади. Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти. Масаласининг ечими йўқми? Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади. |
03.11.2020, 15:21
«Ўзбеккўмир» АЖ бюджет ташкилотларини 2020/2021 йилллар куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш режасини муддатидан олдин бажарди. “Кўмир таъминот” МЧЖ Қашқадарё филиали томонидан ижтимоий соҳа...31.10.2020, 21:58
29 октябрь куни Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБдан маълумот келиб тушди. Унда, Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1985...