Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида электр тармоғидаги узилишлар сабаб тадбиркорнинг иссиқхонасидаги чет элга экспорт қилинадиган сабзавотлар нобуд бўлди. Бу ҳақда «Troll.uz» канали хабар берди.
Каналда қайд этилишича, кўрилган зарарнинг тахминий миқдори 35 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, иссиқхонадаги сабзавотларни хорижга етказиб бериш бўйича шартнома барбод бўлгани айтилмоқда.
Фото: Telegram / @Trolluz
Сайтимизда қашқадарёлик тадбиркорнинг чироқ ўчиши оқибатида 5000 дан ортиқ паррандаси нобуд бўлгани ва бунинг зарарини ким қоплаши юзасидан депутатлар изоҳини ҳам эълон қилган эдик.
Мунозаралар ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин давом этмоқда. Аммо воқеада айнан жавоб бериши керак бўлган ташкилот мутасаддалари ҳозирча жим...