my5
Sevimli

Сирдарёда она ва бола ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Яна икки фарзанди жонлантириш бўлимида

ЖАМИЯТ 26.11.2020, 19:13
Сирдарёда она ва бола ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Яна икки фарзанди жонлантириш бўлимида

Сирдарё вилоятида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, кеча, 25 ноябрь куни Ховос тумани, “Дўстлик” МФЙда яшовчи аёл Н.З. ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди Қ.Ш. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Шунингдек, аёлнинг бошқа вояга етмаган фарзандлари Қ.Ш. ва Қ.Ш. ис газидан заҳарланиб, Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, З.Н. ва Ш.Қ.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Терговга қадар текширув устидан назорат ўрнатилган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади, дейилган тақдим этилган маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз:

2020 йил 6 ноябрь куни Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди.

30 октябрь куни Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Шунингдек, октябрь ойида никоҳ тўйига икки кунгина бўлган ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бир неча кун аввал эса Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда эса бир оила ис газидан заҳарланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84