АсосийJamiyat

Жиззахда газ ва "свет" йўқлигидан норози аёллар катта йўлни тўсиб қуйди (видео)

'Жиззахда газ ва "свет" йўқлигидан норози аёллар катта йўлни тўсиб қуйди (видео)'ning rasmi

 Ижтимоий тармоқларда  Жиззах вилояти Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйгани ҳақида видео тарқалди. 

Видео муаллифи улар асосан аёллардан иборатлигини маълум қилган. Лавҳада маълум бўлишичича тахминан 20 га яқин хотин-қиз ўзининг норозилигини шу тарзда намойиш этаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарёда электр таъминотидаги узулишларидан норози аҳоли кўчада балон ёқиб норозилик уюштиргани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Бухоро ва Андижон вилотяларида газ таъминотидан норози аҳоли томонидан намойиши уюштирилиб, аҳоли катта йўлни тўсиб қўйганди.

Бундан ташқари, Қўқонда ҳам газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози аёллар катта йўлни тўсиб қўйгани ҳақида видео хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар