Айни пайтда Наманган вилоят ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида кўрилган энг муҳим масалалардан бири Наманган вилояти ҳокимини тайинлаш ҳақида бўлди, дея хабар қилмоқда сессияда иштирок этаётган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Президент Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовни вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
“Ҳоким тайинлаш ҳам, ҳоким бўлиш ҳам осон эмас. Агар ёшлар ичидан “мен эплайман” деб чиқса ҳам, мен кўриб чиқишга тайёрман ”, - деди давлат раҳбари.
Сессияда сўзга сизга чиққан ёшлар вакиллари, депутатлар ва фахрийлар Шавкат Абдураззоқов ҳақида илиқ фикрлар билдиришди ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бир овоздан Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов вилоят ҳокими лавозимига сайланди.
Мавзуга оид:
Наманган шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун Президентнинг кўрадиганларига боғлиқ
Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради
Давлат раҳбари Тошкентда Президент университети ташкил этилишини маълум қилди
Энди асфальт йўллар сифатини депутатлар баҳолайди – Президент топшириғи