АсосийIqtisodiyot

ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди

'ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди'ning rasmi

Бу ҳақда Ахборот хизмати хабар беришича, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 7 240 та корхонада 728,8 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:

– 7 120 та, яъни 98,4 корхонада (728,8 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– Шундан 103 та ташкилотда (13,5 млрд. сўм) ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

– 116, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 1,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,6 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилди.  

Шу сабабли улардан  ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.  

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга доир:

Минглаб тадбиркорларга тўланмаган ҚҚС қарздорлигини тўлатиш можароси бўйича солиқ қўмитасига депутатлик сўрови юборилди

Зарар кўрган йирик ташкилотлар сафида “Ўзбекистон темир йўллари” ҳам бор — ҚҚС можароси ҳақида

«Обнал фирма»лар билан «сохта» битим тузган давлат корхоналари рўйxати эълон қилинди

"Обналчилар" – ҳалол ишлайдиган тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани". Шерзод Қудбиев ҚҚС можароси ортидан 50дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашди

 

    Бошқа янгиликлар