my5
Sevimli

Чилонзордаги кафе ёнғинида ҳалок бўлган 5 кишининг шахси маълум қилинди. Уларнинг уч нафари аёллар

ЖАМИЯТ 01.03.2021, 10:36
Чилонзордаги кафе ёнғинида ҳалок бўлган 5 кишининг шахси маълум қилинди. Уларнинг уч нафари аёллар

Аввал маълумот берганимиздек, 2020 йилнинг 28 февраль куни соат 03:51да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9А-уй Гулистон кўчасида жойлашган “Шовотландия” кафесида ёнғин содир бўлди ва 5 киши ҳалок бўлди. Текширувлар натижасида кафе қасддан ёқиб юборилгани аниқланиб, айбдор қўлга олинган эди. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz"га ёнғин қурбонлари ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди. 

Айниқланишича, кафедаги ёнғинда 1998 йилда туғилган Ж.Ж., 1998 йилда туғилган Х. Х., 1961 йилда туғилган Б.A. (аёл), 1999 йилда туғилган М.Б. (аёл) ва 1996 йилда туғилган Ш. A.(аёл) ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб бориляпти.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33