Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари ижросига қаратилган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Президент Республика бўйича бошланиши кутилаётган қурилиш муддатлари масалаларига тўхталиб, бу бўйича масъулларга топшириқлар берди.
“Даракчи” мухбирининг хабар қилишича, Президент топшириғига кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов вилоят ҳокимлари билан бирга, 10 кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишлари бошланишига масъул бўлади.
“Умуман олганда, Раматов бу борадаги ишларни 11 триллион сўмлик ипотека дастурлари ижросини таъминлаш билан бирга ташкил этиб, жами 30 триллион сўмлик лойиҳаларни якунига етказишга шахсан жавоб беради”, - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилиш ишларини бошлаш ман этилди.
Мавзуга доир:
Ҳақиқий обод маҳаллада “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим — Президент
Президент Фарғона, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари сектор раҳбарлари ҳақида гапирди