Президент бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилда хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Маълум қилинишича, пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўм ажратилгани ҳисобидан, 20 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Шу боис йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Марказий банк раиси Нурмуратовга вилоят ҳокимлари тижорат банклари раҳбарлари билан бирга, жорий йилда оилавий тадбиркорликка ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш вазифаси берилди.
Шунингдек, жорий йилда Андижон тажрибаси асосида, кредитларнинг 70 фоизини кафолатли иш ўрни яратадиган кичик бизнес лойиҳаларига ажратилади.
Йиғилиш билан боғлиқ бошқа янгиликлар:
Қашқадарё ва Навоий вилоятининг қатор раҳбарлари ишдан кетди, баъзиларига огоҳлантириш берилди
Яна бешта туман ҳокимлари, прокурор, ИИБ ва Солиқ раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди
Баъзи ҳудудлар ер участкаларининг бошланғич нархлари 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйилади
Интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади — Шавкат Мирзиёев