my5
Sevimli

Мурожаатчи ҳарбий хизматга чақирилганда суд ишни кўришни тўхтатиб туриши мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 21.04.2021, 21:18
Мурожаатчи ҳарбий хизматга чақирилганда суд ишни кўришни тўхтатиб туриши мумкинми?

"Даракчи" таҳририятига қуйидагича мурожаат келиб тушди:

—  Ҳозирда туманлараро маъмурий судида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими қарорига нисбатан шикоятим кўриб чиқилмоқда. Туман мудофаа бўлими томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилмоқдаман. Суд ишни кўришни тўхтатиб туриши мумкинми?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Маъруфжон Эргашев билан боғландик...

—  Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:

1. Мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилинг унига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;

2. Ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;

3. Ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.

Шунингдек, суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:

1. Суд томонидан экспертиза тайинланганда;

2. Ишда иштирок этувчи шахс бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда;

3. Аризачи бўлган фуқаро давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда.

Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.

Сизнинг ҳолатингизда суд ишнинг ҳолати ва мазмунидан келиб чиқиб, ҳарбий хизматни ўтаб келгунингизга қадар иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси