Жорий йилдан бошлаб чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Бу ҳақда Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишидан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.
Бунда туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади.
Туман ва шаҳар босқичида 1-ўринни олган мактаб 100 миллион сўм, 2-ўрин –75 миллион сўм, 3-ўрин – 50 миллион сўмдан мукофотланади.
Вилоят босқичида 1-ўрин – 250 миллион сўм, 2-ўрин – 200 миллион сўм, 3-ўрин – 150 миллион сўмдан тақдирланади.
Республикадаги энг яхши мактаб 500 миллион сўм, 2-ўриндаги – 400 миллион сўм, 3- ўриндаги – 300 миллион сўмдан рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, ушбу мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига ҳам тавсия этилади.
Мавзуга доир: