АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга оширилади

'Ўзбекистонда аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга оширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга бирламчи тиббиёт муассасаларини дори ва тиббиёт воситалари билан қўшимча таъминлашга жорий йил инвестиция лойиҳаларини оптимизацияси ҳисобидан 165 миллиард сўм ажратиш топшириғини берди, дея видеоселектор йиғилишидан хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Бунинг эвазига бирламчи тиббиёт муассасаларида аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга кўпаяди – 5 мингдан 15 минг сўмга.

Шунингдек, йил якунига қадар 50 мингдан зиёд ҳамширалар тўлиқ ўқитилиб, “тиббиёт бригадалари”га бириктирилади.

Йиғилиш давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Президент тиббиёт соҳасидаги 70 фоиз муаммоларга ечим ҳақида гапирди

"Маблағ ажратиляпти, лекин тўғри йўналтирилмаяпти". Президент бепул тиббий хизмат тўғрисида гапирди

 

    Бошқа янгиликлар