АсосийSavol-javob

Кимлар даромад солиғи декларациясини тўлдирмайди?

Мен доимий иш жойимдан ташқари бошқа ташкилотларда ҳам шартнома асосида ишлайман. Қўшимча иш жойларимдан ҳар доим энг юқори миқдорда даромад солиғи ушлаб қолишга розилигим ҳақида ариза ёзиб, ҳужжатларимни расмийлаштирганман. Шундай ҳолатда ҳам ҳар йили солиқ идораларига декларация топширишим шартми?

Элмира Тагаева, Тошкент шаҳри

Одилхон РУСТАМОВ, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари:

—  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига мувофиқ, агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисидаги декларация тақдим этилмайди. Аммо ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар