АсосийIqtisodiyot

Президент “Ўзавтосаноат” раисига маҳсулотлар таннархини тушириш, энергетика вазирига ишлаб чиқаришни ошириш топшириғини берди

'Президент “Ўзавтосаноат” раисига маҳсулотлар таннархини тушириш, энергетика вазирига ишлаб чиқаришни ошириш топшириғини берди'ning rasmi

Ҳудудлар ва тармоқлардаги иқтисодий ўсиш ҳисоботига бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат” ва энергетика соҳаси раҳбариятига муҳим топшириқлар берди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, “Ўзавтосаноат” АЖ раисининг биринчи ўринбосари А.Рафиқов инвестиция дастурига асосан 11 та лойиҳа доирасида жами 153 миллион долларлик маблағларни ўзлаштириш, маҳсулот таннархини 925 миллиард сўмга ёки 2,6 фоизга пасайтириш, экспорт ҳажмини йил якунига қадар 385 миллион долларга етказиш ёки 1,7 баробарга ошириш, шунингдек, “Минск трактор заводи”дан келаётган тракторларнинг маҳаллийлаштириш даражасини йил охирига қадар 25 фоизгача етказиш чораларини кўриш; 

Энергетика вазири Алишер Султанов эса йил охиригача Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 6та иссиқлик ҳамда Навоий ва Самарқандда 2та қуёш электр станцияларини фойдаланишга топшириш ҳисобига генерация қувватларини 1 минг 800 Мегаваттга ошириши, йил якуни билан 72,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича топшириқлар олишди.

Мавзуга доир:

Ўтган 6 ойда иқтисодий кўрсаткичларимиз ошган. Қайси тармоқлар ҳисобига?

    Бошқа янгиликлар