АсосийJamiyat

Қашқадарёда яна бир туман ва бир туман маркази ташкил этилади

'Қашқадарёда яна бир туман ва бир туман маркази ташкил этилади'ning rasmi

Ўз сайловолди нутқида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев Чироқчи тумани негизида яна бир туман ва Шаҳрисабз тумани марказида туман маркази ташкил этиш таклифини ҳам берди, дея маълум қилди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди. Шунингдек, туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида, одамларнинг марказга келиши учун, бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур.

“Ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, ҳалигача Шаҳрисабз шаҳрида қолаётган Шаҳрисабз тумани марказини Чоршанба шаҳарчасига кўчириб, уни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш таклифи ҳам берилди.

Мавзуга доир:

"Яшаш шароитлари республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан паст". Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қашқадарёда 400 минг иш ўрни яратиш режасини маълум қилди

Сув, йўл, энергетика ва канализация — энг оғриқли масалалар бўйича Қашқадарё вилоятини кутаётган ечимлар

    Бошқа янгиликлар