Му5
50

Чак Фини, "Duty Free" асосчиси

Рекорд 14.12.2017, 15:31
7177
Чак Фини, "Duty Free" асосчиси

1988 йилда "Forbes" журнали Чак Финини бадавлат инсонлар рўйхатининг 31-қаторига жойлаштирди. Бунга бойлигининг ҳаммаси ўзига тегишли бўлмагани ҳам сабаб бўлганди. Гап шундаки, Фини ўзига тегишли бўлган бойликни аноним равишда турли-туман корхона ва ташкилотларга хайрия қилди. Кўп ҳолларда хайрия маблағига эга бўлганлар уларга ким хайр-саховат қилаётганидан бехабар қолишган. Чунки Чак Фини ўзи ёрдам кўрсатаётган ташкилотлардан номини ошкор қилмасликни талаб қилган.

Чак Фини барча пулларни “The Atlantic Philanthropies” жамғармаси номидан хайрия қилган бўлиб, маълумотларга кўра, мазкур жамғарма шу кунга қадар 6,2 миллиард доллар маблағни хайр-эҳсон учун сарфлаган.

“Инсон пулини эҳсон қилганида ва шу пулига шифохона қурилганини кўрганида қалбини чексиз қувонч эгаллашига ишонч ҳосил қилдим. Пулларни банкка қўйиб кўпайтиргандан кўра, эзгу ишлар учун сарфлаш мантиқан тўғри бўлади”, дейди Фини.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz