41

Ташкилотда ишлаётганига 3 йилдан ошган ходим Тошкент шаҳридан уй сотиб олиши мумкин​

САВОЛ-ЖАВОБ 07.06.2018, 12:48
13842
Ташкилотда ишлаётганига 3 йилдан ошган ходим Тошкент шаҳридан уй сотиб олиши мумкин​

Тошкент шаҳрида 11-банд билан доимий прописка қилинган шахс нотариус орқали уй-жой олди-сотди шартномасини тузиши учун пропискага кирганига 3 йил тўлганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилиши керакми ёки ўша ташкилотда ишлаётганига 3 йил тўлганлиги ҳақида маълумотнома сўраладими? Яъни ташкилотда ишлаётганига 3 йилдан ошган ходим пропискага кирганига ҳали 3 йил тўлмаган бўлса ҳам, уй-жой олди-сотди шартномасини туза оладими?

Прописка қилинганига уч йил тўлмаган ходимлар ҳам Тошкент шаҳридан уй сотиб олиши мумкин

Адлия вазирлигининг онлайн нотариус мутахассиси жавоб берди:

— Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади.

Бунда агар сотиб олувчи томон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахс бўлса, нотариус битим расмийлаштирилган кунга қадар сотиб олувчининг давлат ташкилотининг маълумотномаси асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.

Демак, прописка қилинганига уч йил тўлмаган, лекин ташкилотда ишлаётганига уч йилдан ошган ходим ҳам Тошкент шаҳрида уй-жой олиш учун олди-сотди шартномасини туза олади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz