41

Кадастр қилиш учун қанча пул тўланади?

САВОЛ-ЖАВОБ 21.06.2018, 16:49
31414
Кадастр қилиш учун қанча пул тўланади?

Аксариятимиз олди-сотди ва бошқа сабаблар туфайли кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласига тўқнаш келганмиз. Ушбу хизматлар учун аслида қанча пул тўланиши керак?

Мазкур хизматларнинг нархи Вазирлар Маҳкамасининг Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори билан белгилаб қўйилган.

Хусусан унга кўра кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархлари қуйидагича белгиланган:

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Умумий майдони 100 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк- 215 300 сўм
  • Умумий майдони 100 кв.м.дан 1000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк- объектнинг 1 кв.м. учун 43 060 сўм
  • Умумий майдони 1000 кв.м.дан 5000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк- 645 900 сўм
  • Умумий майдони 5000 кв.м.дан 15000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк- 1 291 800 сўм.
  • Умумий майдони 15000 кв.м.дан 50000 кв.м.гача бўлган кўчмас мулк- 2 153 000 сўм.
  • Умумий майдони 50000 кв.м.дан ортиқ бўлган кўчмас мулк- 3 014 200 сўм.

2.Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Кўп квартирали уйдаги квартира- объектнинг 1 кв.м. учун 2 153 сўм;
  • Якка тартибдаги турар жой- объектнинг 1 кв.м. учун 2 153 сўм,

3. Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси- бепул
  • Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси- 215 300 сўм
  • Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси- 215 300 сўм
  • Нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси- 215 300 сўм
  • Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси- 430 600 сўм

*нархлар 172 240 сўм миқдорида ҳисобланди. Ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақи ўзгарганида хизматларнинг нархи ҳам мутаносиб равишда ўзгаради.

Бунда умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади. Кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади.

Шу билан қуйидаги давлат хизматлари БЕПУЛ амалга оширилади:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бино ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш;
  • шахсий турар жой мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотномалар бериш.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz