41

Башорат 2019: Жадий

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 15.01.2019, 15:48
16012
Башорат 2019:  Жадий

Тинимсиз меҳнат билан мақсадингизга эришаси (22 декабрь – 20 январь)

Умумий башорат

“Тўнғиз” “Жадий”ларга дадиллик ба­ғиш­лайди. Ушбу бурж вакилларини 2019 йил катта ўзгаришлар кутмоқда: уй-жойни янгилайдилар, бошқа шаҳарга кўчиб ўтадилар, янги ишга жойлашадилар.

Агар уйни таъмирлаш ишларини бошлаб юборган бўлсангиз, аввал барча маиший масалаларни ҳал этиб, кейин дам олишга отланинг.

Кузда мақсад сари интилувчан, меҳнатда чиниққан, ҳар қандай масъулиятни қўрқмай ўз бўйнига оладиган бурж эгалари куз ойида раҳбарлар эътиборига тушиб, юқори лавозимга эга бўладилар. Бунда нафақат мавқелари, балки даромадлари ҳам ортиб кетади. Бироқ топганингизни ақл билан сарфлашга одатланинг.

Бу йилда бурж вакиллари ҳеч бир жабҳада қийинчилик сезишмайди. Муаммолар ҳам дарров ҳал бўлади.Рақобатчилар билан ҳам соғлом иш олиб борасиз. Юлдузлар 2019 йил ҳам муваффақиятлар калитини қўлга киритиш учун худди шу йўналишда йўлларини давом эттиришни маслаҳат беришмоқда. Қолиб кетган ишларни якунлашни ҳамда ҳар ой кирим-чиқимни ҳисоблаб туришни тавсия қиламиз.

Агар ҳаётингизни ўзгартиришдан қўрқмасангиз, баҳорни бойлик ва севги-муҳаббат қуршовида қарши оласиз.

“Тўнғиз йили” сизга ҳеч иккиланмасдан иқтидорингизни намоён қилишни маслаҳат бермоқда.

Шахсий тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш учун баҳор ойларидан бирида фоизли кредит олишингизга тўғри келади. Бусиз молиявий барқарорликка эришолмайсиз. Қайғурманг, кредитни муддатидан аввал қайтарасиз.

2019 йил июль ва август ойлари тоғли жойларда, табиат қўйнида ёки ўзга мамлакатларда ҳордиқ чиқарсангиз ҳам бўлади. Агар чет элга саёҳат қиладиган бўлсангиз сизга қулай ва тинч мамлакатни танлашни маслаҳат берамиз. Атрофингиздаги баъзи ҳасадчилар оилангиз тинчлигини бузиш мақсадида иғво чиқарадилар. Юлдузлар иғвогарлар дўстларингиз орасида ҳам бўлиши мумкинлигидан огоҳ­лан­тиришмоқда.

Ёз охирлаб қолганда дала-ҳовлига бориш нияти пайдо бўлади. Мевали дарахтлар кўчатини экиш, тозалаш, гуллар ўтказиш сизга ўзгача завқ бағишлайди.

Қувончли дамлар билан бирга тақдир синовларига ҳам дуч келасиз. Уларни енгиб ўтиш мумкин. Бунинг учун ўз вақтида тўғри қарор қабул қилсангиз бўлди. Йил охирида юз берган воқеалар ҳамкасбларингиз ва дўстларингиз билан бўлган муносабатларни кўздан кечириб чиқишга сабаб бўлади.

Яқинларингиз кўнглини кўтариш истагида бўлсангиз, уларга анчадан бери орзу қилиб келаётган нарсаларини совға қилинг. Юлдузлар улар учун пулни аяш ярамаслигини таъкидламоқдалар.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

Бурж вакиллари “ичимдагини топ”, дегувчилардан. Атрофдагилар билан тил топишиб кетиши ҳам қийин кечади. Шу сабабли, шахсий ҳаёт борасида жуда кўп иккиланадилар. Бироқ 2019 йилда бундай юриш ярамайди. “Тўнғиз йили”да олдингизга муносиб умр йўлдошини топишдек аниқ мақсадни қўйинг. Инсон бирор нарсани истаса, у албатта ижобат бўлади. Тез орада ўз жуфтингизни учратасиз ва уни бир кўришдаёқ севиб қоласиз.Бироқ танловингиз борасида яқинларингиздан маслаҳат олинг, улар сизга тўғри йўлни кўрсатишади ва бутун умрга татигулик масалада адашиб қолмаслигингизга ёрдам беришади. Сиз жуда оилапарварсиз. Шу сабабли, болаларни жуда қадрлайсиз.

Уй-рўзғор ишларида ниҳоятда тартибли бўлганларни маиший муаммолар безовта қилмайди.

2019 йилда эртаклардагидек оилавий ҳаёт кутмоқда. Сизянги ғоялар, кутилмаган совғалар ва олижаноб хатти-ҳаракатларни амалга оширишга устасиз. Ҳаттоки, оила аъзоларингиз сизнинг бундай ёқимли тадбирларингиздан чарчаб ҳам қоладилар. Узоқ мамлакатда яшовчи қариндошларингизни йўқлашни ёдингиздан чиқарманг. Бу одатингиз ҳам эътирофга сазовор.

САЛОМАТЛИК

2019 йилда юлдузлар компьютер қаршисида камроқ вақт ўтказишни маслаҳат беришмоқда. Бир жойда узоқ ўтириш соғлиғингизга зарар етказиб қўйиши мумкин. Кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилинг. Акс ҳолда, умуртқа поғонасининг қийнаши ёки бош айланиши каби асоратларни орттириб оласиз.

Ўз вақтида шифокор назоратидан ўтинг. Агар йўл-йўлакай таомланиш одатини бас қилмасангиз, ошқозон-ичак яраси ёки йўғон ичак яллиғланиши касаллигини орттириб оласиз. Овқатланиш тартибига риоя қилиб, фойдали маҳсулотлар билан “дўстлашинг”. Юлдузлар 2019 йилда асаб тизимини авайлашлари кераклигини ва ортиқча нарсаларга ҳаяжонланмасликни маслаҳат беришмоқда.

Зарарли одатларингиздан қутулинг. Чунки йил эгасига улар ёқмайди. Тамаки чекиш ёки спиртли ичимликларни ичиш ўрнига ролик ёки велосипедда учинг ёки бассейнда сузиш билан шуғулланинг.

КАРЬЕРА

2019 йилда маблағ борасида муаммолар бўлмайди. Тинимсиз меҳнат қилиб, кўзлаган мақсадга эришасиз. Аммо ишдан бўш вақтларингизда бироз дам олиш ва куч тўплаб олишга ҳаракат қилинг.Агар тадбиркорликни йўлга қўйган бўлсангиз, ҳордиқ вақтида ишончли инсонингизга вақтинчалик вазифаларни топшириб туринг.

Ишбилармон ва тежамкорлар ўзига тегишли нарсани қўлдан бой бермайдилар. Шунинг учун уларнинг даромади ортиб кетади. Рақобатчилар билан курашиш қийинроқ кечади. Аввал амалга оширган меҳнатлари эвазига пул мукофотлари кутмоқда. Ижодкорларгаюлдузлар ўз иқтидорини намоён қилишларини маслаҳат бермоқда. Ахир юрагингиз қобилиятларга тўлиб-тошиб ётибди. Бирортасини қўлидан тутиб, қўшимча даромад манбаига айлантиринг.

Сердаромад ўтган йил якунида сизга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган кишилар учун катта зиёфат уюштирасиз. Қариндошларингизни ҳам тадбирга таклиф этишни унутманг.

АЁЛ "ЖАДИЙ"ЛАР

Омадни қўлга киритиш учун “Тўнғиз йили”да кўплаб имкониятларга эга бўласиз. Фақат ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланишни билсангиз бўлгани.Йил аввалида ишлар тўхтаб қолгани учун зерикарли ва ҳорғин юрасиз. Баҳорга келиб, вазият яхшиланади. Иш ва севги борасида бошингизга бахт қуши қўнади. Бу йил барча соҳада ўзингиз биринчи қадам ташлашингизга тўғри келади.

“Тўнғиз йили”нинг бошида бор эътиборингизни оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратсангиз, яқинларингиз сиздан мамнун бўлишади. Чунки кейин ишга кўмилиб кетасиз. Бу ижодий йўналишдаги ёки техник соҳага оид ишлар бўлиши мумкин. Агар зудлик билан қарор қабул қилиш керак бўлса, вақтни беҳуда ўтказманг. Акс ҳолда, муваффақиятларни қўлдан чиқарасиз. 2019 йил январь ва февраль ойларида таътилга чиқиш сиз учун айни муддао. Тоғли жойлардаги дам олиш масканларига йўлланма олиб, қизғин иш палласи учун тайёргарлик кўриб олинг.

ЭРКАК "ЖАДИЙ"ЛАР

2019 йилда юлдузлар қувончли ва беташвиш давр­ни ваъда бера олмайдилар.Баҳорнинг ўрталаригача зерикарли ҳаёт уларни ўз домига тортади. Аммо кейин қувончли дамларга, дўстлар билан кўнгилочар тадбирларга бой палла бошланади. Иш ва муҳаббат борасида ҳаммаси аъло даражада бўлади.

2019 йилда аксарият бўйдоқлар оила қуриш борасида аниқ қарорга келадилар. Улар нафақат оила қуришни, балки янги уй олишни, уни ўз қўллари билан таъмирлашни, мебеллар билан безашни истаб қоладилар. Режаларингиз юз фоиз амалга ошиши кутилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz