Долзарб мавзулар Фото

Башорат 2019: Далв

Теглар:
Добавлено: 15.01.2019, 15:59

Йил "эгаси" билан ҳам "тил топишиб" оласиз! ( 21 январь – 19 февраль)

Умумий башорат

“Далв”лар учун 2019 йил осон кечмайди. Чунки бу йилда аввалги йилдан қолган муаммоларни ҳал этишга, шунингдек, айрим тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келади. Юлдузлар сизга мулойимроқ бўлишни ва бошқаларга ён босишни ўрганишни тавсия қилишмоқда. Сизга ҳурмат билан қаровчи кишиларга эътиборлироқ бўлинг. Ёзда молиявий аҳволни яхшилашга тўғри келади. Агар дўстлари ёки яқин ҳамкорларига мурожаат қилса, муаммолари тезроқ ўз ечимини топиши мумкин. Даромадни кўпайтириш ва молиявий инқирозга юз тутмаслик учун “Тўнғиз йили”да бир эмас, иккита ишда ишлаш ҳақида ўйлаб кўринг.

2019 йилда оилавий рўзғор югур-югурлари ҳам кутмоқда. Муаммоларнинг аксарияти фарзандлар ва уларнинг тарбияси билан боғлиқ бўлади. Яқин қариндошларингиз ҳам сизга ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Аммо унутманг, нима бўлганда ҳам фақат қўлингиздан келадиган ёрдамни кўрсатишга ваъда беринг. Ундан ортиғига бошқаларни ишонтирманг.

Табиатан қатъиятли ва журъатлиларни “Ит йили”да барча муаммолар четлаб ўтган эди. “Тўнғиз йили”да ҳам ана шу хислатлар сизни тарк этмаган ҳолда ҳаракат қилинг. Балки “Тўнғиз йили” билан ҳам “тил топишиб оласиз”.

Муаммолар бошингизга “ёғилиб” келганда, ўзингизни йўқотиб қўйманг. Хом-хаёлларга эмас, реал ҳаётгаасосланиб иш кўринг. Ана шунда ишингиз ўнгидан келиб, даромадингиз ортади, хизмат сафарларига бориш-у, фойдали шарт­номалар имзолашга ҳам улгурасиз. Ҳатто ғарбий ҳамкорлар билан ҳам келишув имзолашингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баҳорда моддий аҳволингиз анчагина яхшиланади. Бироқ май ойига келиб яна муам­молар исканжасига тушиб қоласиз. Рақобатчилар билан курашишга шай туринг.

Тўй қилиш остонасида турганлар 2019 йилда бу режани ҳам амалга оширасиз. Шунинг учун, аввало, уй-жойни кенгайтириш масаласида бош қотиринг. Йўқса, узоқ вақт бу муаммо ўз ечимини тополмай қолиб кетади.

Декабрь ойида вақтингизни дам олишга сарфлаганингиз маъқул. Ҳордиқ оила аъзолар ва дўстлар даврасида бўлгани яхши.

“Тўнғиз йили” янги танишувларга бой бўлади. бироқ дўст ва ҳамкор танлашда эҳтиёткорроқ бўлинг.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

Шахсий ҳаётда ташаббусни ўз қўлингизга олинг ва ҳиссиётларингизни яширмасликка ҳаракат қилинг. Агар ҳали оила қурмаган бўлсангиз атрофдагиларга фақат ижобий хислатларингизни намоён қилишга ваяхши таассурот қолдиришга интилинг. Биламиз, сиз мустақил бўлишни яхши кўрасиз. Бироқ оила қуриш мустақилликни қўлдан бой бериш дегани эмас! Шу сабабли, 2019 йилда бу масалага жиддийроқ қарасангиз фойдадан холи бўлмайди.

Оилалилар эса ҳаётга янги мазмун киритиш ҳаракатида бўлишлари лозим. Масалан, каттароқ уй харид қилиш ёки уйни таъмирлатиб, ҳовлининг бўш турган жойига янги хона қуриш... Ҳа айтганча, уй-рўзғор анжомларига эҳтиёткорроқ бўлинг.

“Тўнғиз йили”да қариндошлар билан муносабатларга озгина дарз кетиши мумкин. Бунга турли сабаблар таъсир қилади. Агар ўзингизни назорат қила олмасангиз, тушунмовчиликлар янада жиддий тус олади. Муаммоларга тўғри ечим — оила аъзоларини нималар биландир қизиқтириш. Масалан, катта байрам уюштириш ёки тоғда дам олиш бу масалада ёрдам беради.

САЛОМАТЛИК

“Тўнғиз йили”да саломатликларига қайғур­масалар ҳам бўлаверади. Бироқ парҳезга амал қилиш, семириб кетмаслик жуда муҳим.Фақат парҳез тутаман, дея биргина мева ва сабзавотлар билан чекланиб қолмай, таомномани ранг-баранг қилинг. Гўшт ва балиқ маҳсулотларига ҳам эътибор қаратинг.

2019 йилда тез-тез сокин мусиқа остидамушакларни бўшаштириб, енгиллашишни маслаҳат берамиз. Сузиш ва очиқ ҳавода сайр қилиш ҳам сиз учун жуда фойдали. Ёзда эса албатта чиниқтирувчи муолажаларни амалга оширишингиз лозим. Зарарли одатларингиздан ҳам воз кечинг. Акс ҳолда соғлиғингизга путур етади. Чунки “Тўнғиз йили” зарарли одатларни хушламайди.

Шамоллаш, йўтал, бурун битиши безовта қилса дори-дармон ўрнига халқ табобати усулларидан фойдаланиб даволанинг. Бу борада яқинларингиз, буви ва буваларингиздан маслаҳат сўранг.

Иммун тизимингизни мустаҳкамлаб боришни ҳамда доимий тиббий кўрикдан ўтишни ҳам унутманг.

КАРЬЕРА

2019 йилда юлдузлар хотиржамлик билан ва чин кўнгилдан меҳнат қилишни маслаҳат беришмоқда. “Тўнғиз йили”да сизни рақобатчилар чўчита олмайди. Йил бошида ўтган йилдан қолган қарзларни тўлаб бўласиз ва баҳорга келиб молиявий аҳволингизни ўнглайсиз. Янги кредит олишга шошилманг. Ана шунда “Тўнғиз йили” сизни қўллаб-қувватлайди. 2019 йилда янги иш бошлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва истиқболли ишларга бош қўшиш каби имкониятларингиз бор.

Юлдузлар июнь-июль ойларида кутилмаган даромадни қўлга киритишингизни башорат қилишмоқда. Бироқ бу борада эҳтиёткорроқ бўлинг. Маблағнинг ўз-ўзидан келиши ҳам бир синов. Миллионларни қўлга киритсангиз ҳам, зеб-зийнат ҳамда кўчмас мулкка уларни ишлатманг. Яхшиси ушбу пулларни кейинчалик фойдалироқ лойиҳаларни йўлга қўйиш учун олиб қўйган маъқул. Яқинларингиз ёрдам сўраб келишса, имкон қадар яхшилик қилинг.

Баъзи тадбиркорлар учун йилнинг иккинчи ярми омадли келади. Улар жуда фойдали келишувни имзолашга муваффақ бўладилар. Натижада даромадлари кўпайиб, таниқлилар қаторига қўшиладилар. Аммо бундай вазиятда ўзингизни кўз-кўз қилишдан қочинг, акс ҳолда ҳасадгўйлар тузоғига илиниб қоласиз. Омад кулиб боққан чоғда ушбу қийинчиликларни енгиб ўтишда сизга кўмак берган инсонларга миннатдорчилик билдириб қўйишни ҳам унутманг.

АЁЛ "ДАЛВ"ЛАР

Дўстона муносабатларни қадрловчи аёллар атрофдагиларга жуда самимий жавоб қайтаришади. Ёлғон ва нотабиий­ муносабатларни хушламайдилар. Рақобатчиларга қарши бориш ўрнига, улар билан ҳам дўстона муносабатда бўлиб, вазиятга дарров кўникадилар.

“Тўнғиз йили”да ижодий парвозлар ҳам кутилмоқда. Ишда ҳам бахт қуши елкангизга қўниши тайин. Бироқ синов муддатидан ижобий натижалар билан ўтиб олишингизга тўғри келади. Уятчанлик ва сиполикни четга суриб, ғайратлироқ ва шиддатлироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Агар яхши натижаларга эришишни истасангиз сардорлик учун ҳаққоний кураш олиб боринг. Омад сари олиб борувчи йўлда ишни пухта ва ўз вақтида бажаришингиз, бой таассурот, зийраклигингиз қўл келади.

ЭРКАК "ДАЛВ"ЛАР

2019 йилда баъзи “Далв”лар жамият қонун-қоидалари билан келишиб иш кўришларига тўғри келади. Оилада турмуш ўртоқларининг фикрлари билан ўртоқлашиб иш кўрсалар, тотувлик йўқолмайди. Масъулиятли ва кўнгли очиқлар атрофдагилар билан тезда тил топишиб кетадилар. Аммо баъзида ўзига бўлган ишонч ва эгоизм устунлик қилади. Бундай вазиятда эгоцентризмни худбинлик билан алмаштириб қўйманг. Оилада рашк ва тушунмовчиликларга ҳам ўрин йўқ. Бола тарбиясида алоҳида эътиборли бўлинг.

Январдан апрелга қадар кўпгина муаммолар пайдо бўлади.Бу нафақат ишдаги тушунмовчиликлар, балки оиладаги низолар ҳамдир. Баҳорга келиб вазият салгина енгиллашади, бироқ эҳтиёткорликни унутманг. Ишда хатоларга йўл қўймаслик учун масъулиятлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии