Му5
50

Судга чақирмай, қарзни ундириш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 12:44
593
Судга чақирмай, қарзни ундириш мумкинми?

— Уйимга фойдаланилган газ ҳақи ва давлат божини ундириш ҳақида суд ҳужжати келди. Лекин мени судга чақиришмаган. Судга чақирмай туриб, газ учун қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарилиши тўғрими?

З. Умидов, Тошкент шаҳри Бектемир тумани

Абдуносир ИГАМБЕРДИЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси:

— Фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса, суд буйруғи берилади.

Суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжати ҳисобланади. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилгач, 10 кунлик муддат ўтганидан кейин суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Сизнинг ҳолатингизда, фойдаланилган табиий газдан бўлган қарзингизни ундириш учун суд буйруғи сизни судга чақирмасдан берилгани тўғри. Агарда фойдаланилган газ учун қарз миқдорига эътирозингиз бўлса, суд буйруғи берган судга 10 кунлик муддатда эътирозингизни юборишингиз лозим.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz