41

Ижара шартномасини қандай бекор қилсам бўлади?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 13:03
160
Ижара шартномасини қандай бекор қилсам бўлади?

— Ўзимга тегишли квартирани ижарага бергандим. Ижарачи билан бир йил муддатга нотариал тасдиқланган ижара шартномаси тузганман. Ижарачи 2 ой яшагандан сўнг ижара ҳақини тўламай уйдан кетиб қолди. Ижара шартномаси бўйича солиқларни ҳам тўлашимга тўғри келмоқда. Ҳозир янги ижарачи билан шартнома тузиш учун аввал биринчи шартномани бекор қилишим керак экан. Биринчи ижара шартномасини бекор қилиш учун ижарачини топа олмаяпман. Нима қилсам бўлади?

Х. Сангинов, Тошкент шаҳри Миробод тумани

Абдуносир ИГАМБЕРДИЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси:

— Амалдаги қонунчиликка кўра, ижарачи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, ижара шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Ижарачи ижара тўловларини тўламагани сабаб, ижарага берилган уй-жой жойлашган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича судга ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz