Му5
50

"Коллежни тамомлаганга иш топилди, мен олий маълумотлиман, ахир..."

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 13:52
1116
"Коллежни тамомлаганга иш топилди, мен олий маълумотлиман, ахир..."

— 1988 йилда туғилганман. Ўрта мактабни ту­ гатиб, Тошкент давлат жисмоний тарбия инс­ титутини тамомладим. Ўзбекистон Қуролли Куч­ лар сафида хизмат қилдим. 2012 йилдан бошлаб, Деҳқонобод туман ички ишлар бўлимига ариза бер­ дим. “Кутиб туринг, навбат келса чақирамиз”, деган жавоб билан кифояланишди. 2018 йил декабрда қай­ та мурожаат қилдим, “Аризангиз берилган кундан бошлаб ҳисобга олинади”, дейишди. 2019 йил 19 майда чақиртириб, суҳбат ўтказди ва “Ёшингиз ўтибди, энди қабул қилолмаймиз”, дея қайтаришди. Қишлоғимизда бир йигит коллежни тамомлаганидан иш топилди. Наҳотки маълумотим инобатга олинмади?

Панжи Ибрагимов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани

Б.УМУРЗАКОВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари:
— Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро П.Ибрагимов ҳозирги кунда Қамаши тумани 30-сонли мактабда жисмо- ний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Шунингдек, П.Ибрагимовга доимий рўйхатдан ўтган манзили бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари то- монидан бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринлари билан таништирилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Миллий ваканциялар базаси ish.mehnat.uz дан бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб бориши тушунтирилди.


Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz