Му5
48

"Қарамоғимдаги невараларим учун қандай имтиёзлар бор?"

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 14:59
985
"Қарамоғимдаги невараларим учун қандай имтиёзлар бор?"

— 2013 йилда қизим вафот этиб, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари менинг қарамоғимда қолди. Куёвим бошқа оила қуриб кетган. Ўзим II гуруҳ ногирониман. Турмуш ўртоғим бир неча йиллардан буён бош мия инсульти билан оғриб келади. Невараларим учун ижтимоий ёрдам олишим мумкинми? Қандай имтиёзлар мавжуд?

Дилором Раҳмонова, Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани

Нодир ТИЛЛЯЕВ, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:
— Оила кодексининг 96-моддасига асосан, ота- она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Шунга кўра, фуқаро невараларининг таъминоти билан отаси шуғулланмаётганлиги тасдиқланган тақдирда, болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига (яшаш жойингиз бўйича туман (шаҳар) Халқ таълими бўлимига) уларнинг аҳволи тўғрисида хабар бериши ҳамда ушбу орган орқали суд тартибида невараларига алимент ундириш ҳуқуқига эга. Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота- оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади. Бола- нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, 14 ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болаларнинг васийлари болалар учун ижтимоий ёрдам сўраб фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан кўриб чиқилиб, қайси турдаги ижтимоий ёрдам ажратилишини ушбу органларнинг ўзлари белгилайди.


Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ

Шарҳлар