41

Васиятнома тузилганини қаердан билиш мумкин?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 15:08
202
Васиятнома тузилганини қаердан билиш мумкин?

— Аммам ёлғиз, ўз уйини менга қолдириш тўғрисидаги васиятнома тузган-тузмаганлигини қаердан билишим мумкин?

Ф. Ризаева, Андижон вилояти, Андижон тумани

Гулнорахон АСРАНОВА, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси:
— Мерос қолдирувчининг розилигисиз васиятнома мазмуни билан танишиш мумкин эмас. Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига кўра васиятнома сир сақланади. Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс, шунингдек, васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунига қадар васиятнома мазмуни- га, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Сиз бу борада фақат мерос очилганидан кейин мерос очилган жойдаги нотариусга мурожаат қилишингиз мумкин. Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган, деб эълон қилгач очилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz