my5
Sevimli

Самарқанддаги қурилишда бўлган жанжал ортидан Туркия фуқаролари мамлакатига қайтариб юборилди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 15:06
Теглар: Туркия, ​Самарқанд, жанжал, қурилиш
Самарқанддаги қурилишда бўлган жанжал ортидан Туркия фуқаролари мамлакатига қайтариб юборилди

Хабарингиз бор, 6 ноябрь куни Самарқандда қурилишда ишлайдиган ўнлаб ишчилар ўртасида оммавий жанжал бўлган ва  муштлашув турклар ва ўзбеклар ўртасида келиб чиққанди.

Шундан сўнг, Туркияда меҳнат муҳожири бўлган педагог Феруза Иззат Фейсбук саҳифасида Самарқандда юз берган жанжалда жабрланган турк қурувчисининг сўзларини эълон қилганди.

Айни пайтда ушбу қурилиш ишларида қатнашган 73 нафар турк фуқароларининг барчаси мамлакатига қайтарилиб юборилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ маълумотига кўра, Самарқанд шаҳар, Қора сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қавватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган, Туркия давлати фуқаролари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида, ўзаро тан жароҳатлари етказилган.

Суриштирув жараёнида, мазкур жанжал 1996 йилда туғилган Пайариқ тумани “Тохиршайх” маҳалласида яшовчи, якка тартибда мавсумий меҳнат билан шуғулланувчи ўзбек фуқароси С.П. “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан ёлланган қурувчи-монтажчи бир нечта турк фуқаролари билан оловда исиниш баҳонасидан келиб чиққанлиги, шундан сўнг у авжига чиқиб, юзага келган жанжалга қурилишга ёлланган бошқа Ўзбекистон фуқаролари аралашиб бир бирларига тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, Самарқанддаги қурилиш ишларига 1.800 дан зиёд Ўзбекистон Республикаси ҳамда 200 дан ортиқ Туркия давлати фуқаролари жалб этилган.

Ушбу ҳолат натижасида Туркия давлати фуқароларидан тўрт нафари ва маҳаллий фуқаролардан бир нафари енгил тан жароҳати олган.

Шунингдек, 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жабрланганлиги, жиноят ишидаги иштирокчилик ва айблилик даражасига тергов ҳаракатлари давомида тўлиқ аниқлик киритилади.

Шарҳлар

Туркияда дунёдаги ягона ошиқлар музейи очилди (фото)

07.03.2021, 22:17

Туркиянинг Омосиё вилоятида дунёдаги ягона афсонавий ошиқ-маъшуқлар музейи очилди. Музейда машҳур асарларда тилга олинган ошиқ образларига қўйилган ҳайкалларни томоша қилишингиз мумкин. Музей раҳбарияти дастлабки кунлардаёқ Фарҳод ва Ширин, Лайли...
Самарқандда ресторанлардан бири ёниб кетди

07.03.2021, 14:10

ФВВ қутқарувчилари Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида юз берган ёнғинни бартараф этдилар: қурбонлар бўлмаганЁнғин бугун, тахминан соат 11:00 ларда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги "Омонбой" маҳалласида жойлашган...
Бухородаги ноқонуний қурилишлар ҳақида маълумот берилди (фото)

28.02.2021, 10:08

Қурилиш вазирлиги ва қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси Бухоро вилоятида қурилаётган бинолар ҳолатини ўрганиб чиқди.            Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри И.Каримов (Мустақиллик) кўчаси...
2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео юзасидан расмий муносабат берилди

27.02.2021, 18:15

Ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумотТасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10477.86
USD -9.68
12606.96
EUR -85.06
141.84
RUB -0.6