1

Самарқандда ўнлаб ишчилар ўртасида бўлган оммавий муштлашув бостирилди (видео)

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 08:00
Теглар: Самарқан, муштлашув
Самарқандда ўнлаб ишчилар ўртасида бўлган оммавий муштлашув бостирилди (видео)

Кеча, 6 ноябрь куни Самарқандда қурилишда ишлайдиган ўнлаб ишчилар ўртасида оммавий жанжал бўлди. Воқеа акс этган видео шу куннинг ўзида интенет тармоғида тарқалди. Муштлашув турклар ва ўзбеклар ўртасида келиб чиққани айтилмоқда. Мазкур воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора-сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” корхонаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган ўн нафар ишчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида  жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат оқибатида тўрт нафар фуқаро Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига турли тан жароҳатлари билан мурожаат қилишган.

Хозирги кунда ушбу ҳолатюзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “б” банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) жиноят иши қўзғатилиб, терговолди ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек:

"Фуқароларимиздан, мазкур ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқланиб, терговя кунига кўра тўлиқ ахборот берилишиг ақадар, ижтимоий тармоқларда айланаётган видеотасвирларга номақбул изоҳлар беришларидан ўзларини тийишларини сўраймиз", — дейилган расмий хабарда.

Шарҳлар

Наманганда фуқаро шифокорни дўппослади (видео)

04.08.2021, 16:42

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Видео...
Москвада мигрантлар иштирокида юз берган муштлашув бўйича изоҳ берилди

23.07.2021, 16:31

Оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятидаги кафелардан бирининг яқинида меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унда ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар  тарқалди.Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1