АсосийJamiyat

Депутатлар Шавкат Мирзиёевга унвон беришни таклиф қилди. “Халқ менга энг катта унвонни бериб бўлган” — жавоб берди давлат раҳбари

'Депутатлар Шавкат Мирзиёевга унвон беришни таклиф қилди. “Халқ менга энг катта унвонни бериб бўлган” — жавоб берди давлат раҳбари'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Даставвал, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи эшитилди.

Депутатлар сўзга чиқди.

Тадбирда Давлат раҳбари депутаталардан: "Тайёргарликсиз бирор таклифлар бўлса айтинглар, бўлмаса хозир спикер йиғилишни ёпади, келинг, ҳеч қандай расмий нутқсиз ўтирган ўрнингиздан эркин мулоқот қиламиз, менга қандай таклиф ёки саволларингиз бор?" — дея таклиф билдирди. 

Депутатлар Шавкат Мирзиёевнинг сўнги уч йилда қилган ишлари ва ислоҳотларига алоҳида урғу бериб, агар лозим топилса давлат раҳбарига алоҳида бир унвон берилишини таклиф қилдилар. Президент ушбу таклифга жавобан:

"Халқ менга энг катта унвонни бериб бўлган, шунинг ўзи менга етарли. Зеро, бу унвон унча-бунча инсонга насиб этмайдиган унвондир", — дея таклиф учун раҳмат айтди. 

    Бошқа янгиликлар