Му5
5

Расул Кушербаев орқасида ким тургани ва кимдан куч олаётганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 20.01.2020, 13:13
2477
Расул Кушербаев орқасида ким тургани ва кимдан куч олаётганини маълум қилди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Даставвал, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи эшитилди.

Давлат раҳбари нутқидан сўнг, йиғилишда бир нечта депутатлар сўзга чиқиш хоҳишлари борлигини билдирди. Хусусан, бир муддат аввал давлат раҳбаридан мақтов эшитган депутат Расул Кушербаев сўзга чиқди. 

“Ҳурматли, Шавкат Миромонович! Ҳозиргина бизга йўллаган маърузангиздан биз куч олдик, шахсан менга беш йилга етадиган шижоат ва ғайрат бердингиз. Бунинг учун сизга миннатдорчилик билдираман", — дея бошлади Кушербаев. У ўз нутқида сайловолди учрашувларда бўлган халқ билан мулоқотларга алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бир ишлаб чиқилаётган қарор ва қонунлар, аввало халқ манфаатига хизмат қилиши, шунингдек, аҳолини қонунлар билан тўлақонли таништириш ва тушунтиришга эришишимиз лозимлигини билдирди.  

"Мендан кўп сўрашади: илгари каерда эдинг, бу кучни кимдан оляпсан, орқангда ким турибди, деб. Ҳар доим шу жавобни бераман: орқамда сайловчилар турибди, кучни эса мен сиздан оламан Шавкат Мирзиёев! Сиз биз — депутатларга шу қадар катта ишонч ва рағбат билдирган экансиз, демак биз кейинги фаолиятимизда сизнинг ва аҳолининг ишончини оқлашга ваъда берамиз", — деди сўзининг якунида депутат Кушербаев. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz