АсосийDunyo

Коронавируснинг янги тури қандай келиб чиққани аниқланди

'Коронавируснинг янги тури қандай келиб чиққани аниқланди'ning rasmi

Хитойда тарқалган коронавируснинг янги тури кўплаб одамларда аниқланмоқда. бугунги кунда беморларнинг сони икки минг нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда мунтазам хабар бериб келмоқдамиз

Айни пайида хитойлик олимлар ёввойи ҳайвонлар коронавирусининг манбаи эканлигини аниқлади. Синхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида коронавирус аниқланган.

"Ҳуанань денгиз маҳсулотлари бозоридаги 585 намунадан 33 тасида коронавирус нуклеин кислоталари аниқланди. Бу вируснинг манбаи Хуанань бозорида сотиладиган ёввойи ҳайвонлардир", деган мутахассислар.

Tахминларга кўра, кўршапалаклар вирусни илонларга юқтирган, шундан сўнг янги вирус пайдо бўлган. Коронавируснинг тарқалишига асосий сабабчи Жанубий Хитой йўл-йўл илони ва Хитой кобраси экани айтилмоқда. Бу каби маҳсулотлар Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган.

Mаълумот ўрнида, вирус Aвстралия, Mалайзия, Непал, Корея Республикаси, Сингапур, AҚШ, Tаиланд, Франция ва Японияда ҳам етиб борган.

Бошқа янгиликлар