Му5
8

Андижонда ўзини ёқиб юборган фуқаро воқеаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 21:00
1008
Андижонда ўзини ёқиб юборган фуқаро воқеаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Хабарингиз бор, Андижон тумани, Бешбўйноқ МФЙ, Бодомзор кўчаси 140-А уйда яшовчи Хушнуд Ғойибназаров яшаётган уйи билан келиб чиққан муаммолар туфайли МИБ ходимлари гувоҳлигида устидан бензин сепиб ўт қўйиб юборган эди. Шундан сўнг, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати бошлиғи Фаррух Тошпўлатов Андижондаги мазкур воқеа юзасидан “darakchi.uz” маълумотлар тақдим этди. Шунингдек, МИБ Андижон вилояти бўлими ҳам ҳолат юзасидан расмий изоҳ бериб, МИБ ходимлари ўзини ёқиб юборган фуқарога биринчи ёрдамни кўрсатишганини маълум қилганди. Куни кеча олинган маълумотларга кўра, эса ўзини ёқиб юборган фуқаро касалхонада вафот этди

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Келтирилишича, Мажбурий ижро бюроси Андижон тумани бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Андижон тумани, Бешбўйноқ МФЙ, Бодомзор кўчаси, 140-уйда яшовчи жавобгарлар Х.Гайибназаров ва унинг оила аъзоларини уйдан кўчириш ҳамда ундирувчи М.Байхановани ушбу уйга киритиш тўғрисида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ишини амалга ошириш мақсадида 2020 йил 21 январь куни ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга кеч соат 18:00 ларда борилган, ундирувчи ва қарздор ўзаро келиштирилиб, қарздорларга 2020 йил 24 январга қадар кўчиб кетишлари учун муддат берилган.

Ундирувчи М.Байханова кетганидан сўнг қарздор МИБ ходимларини чақириб, 2020 йил 24 январга қадар кўчириш ишларини тўхтатиб туришни сўраган вақтида қарздор Х.Гайибназаров кўчада тахминан 8-10 метр узоқлиқда жаҳл устида бир қўлидаги елим идишдаги суюқликни устидан сепиб, ўзига ўт қўйиб юборган.

МИБ ходимлари ўзини ёққан Х.Гайибназаровдаги ёнғинни ўчиришга кўмаклашиб, Х.Гайибназаров “Лабо” русумли автомашинада, унинг оила аъзолари эса давлат ижрочиси И.М.нинг автомашинасида Андижон тумани тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига олиб борилган.

Фуқаро М.Байханова томонидан юқорида қайд этилган хонадон Андижон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2016 йил 4 апрел куни қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан сотиб олганлиги сабабли уй-жойдан кўчириш ҳақида судга даъво аризаси киритганлиги, суднинг қарорига асосан қарздор Х.Гайибназаровларни уйдан кўчириш белгиланганлиги сабабли ундирувчи М.Байханованинг аризасига кўра,  ушбу ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, ижро ҳаракатлари уйни давлат фойдасига олиш мақсадида амалга оширилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 25 январ куни Андижон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz