my5

Ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол этилаётган фуқаро мурожаатига масъуллар қандай жавоб берди?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.02.2020, 18:26
799
Ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол этилаётган фуқаро мурожаатига масъуллар қандай жавоб берди?

— 2014 йил опам ўз номига ўша вақтдаги МФЙ раиси А.Акилов томонидан 5000 долларга бир хонали уй сотиб олган. Барча харажатлар, ҳужжатлар тўплаш учун югур-югурларни мен амалга оширганман. Чункиу уйда болаларим билан яшаш ниятида эдим. Лекин бир аёл уйнинг эгаси бўлиб чиқиб қолди. Судларнинг ажрими бўйича икки нафар вояга етмаган болаларим билан яшаб турган хонадон ўша аёлга берилди. 2019 йил 24 сентябрда ЖИБ Оҳангарон шаҳар судида суд бўлиб ўтди. “Жавобгарликка тортиш муддати ўтди”, дея А.Акиловни жавобгарликдан озод этди. Олий судга шикоят аризаси, апелляция ва кассация ариза билан шикоят қилишга ҳақлиман. Лекин ҳуқуқларим мунтазам равишда поймол этиляпти. Натижада икки нафар боламбилан кўчада, уйсиз қолдим...

М.Тураббоева, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани

       

“АВВАЛО ИМЗО, СЎНГ БОЖ ВА ПОЧТА ТЎЛОВ ПАТТАСИ ҲАМДА АСОСЛИ ИЛТИМОСНОМА БЎЛСИН”

Наврўз РАХМАНОВ, Олий суд судьяси:

— Аниқланишича, ФИБ Тошкент вилоят суди кассация инстан- циясининг  2018 йил22 июндаги ажрими билан Бекобод туманлараро судининг 2018 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинди. Даъвогар А.Айметдинованинг сизни оила-аъзоларингиз билан Оҳангарон тумани, “Умид” МФЙ, 2-даҳа 1-уйдаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириб чиқариш ва фойдаланиш ҳуқуқларини йўқотган, деб топиш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилган.

ФПКнинг 373, 422-моддаларига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 427-моддасига кўра, назорат тартибидаги шикоятга давлат божи ва почта ҳаражатлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши талаб этилади.

Ушбу тартибга риоя этилган ҳолда берилган шикоятлар тегишлича назорат тартибида мазмунан кўриб чиқилади. Аммо сизнинг Олий судга киритган назорат тартибидаги шикоят аризангиз имзоланмаган. Бундан ташқари, суд қарорлари устидан шикоят келтириш учун белгиланган бир йиллик муддатни ҳам ўтказиб юборгансиз.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги 1-бандига мувофиқ давлат божи ва почта харажатларини тўлаб, тўлов паттасини асл нусхасини илова қилган ҳолда ҳамда шикоят келтириш учун белгиланган муддатни узрли деб ҳисоблашга асосли илтимоснома билан бирга Олий судга назорат тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81