Му5
13

Қамалганларнинг яқинлари нафақасини олиш ҳуқуқига эгами?

САВОЛ-ЖАВОБ 27.02.2020, 18:22
781
Қамалганларнинг яқинлари нафақасини олиш ҳуқуқига эгами?

— Отам 2 йил олдин қамалган. Отам нафақа олар эди. Яқинларидан кимдир нафақасини олиш ҳуқуқига эгами?

Ж. Пўлатов, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан, пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсия­ни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно. 

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақаларига ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz