АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус юқтирган 14 ёшли чироқчилик боланинг қишлоғи тўлиқ дезинфекция қилинди (видео)

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда аниқланган 145-бемор 14 ёшли экани маълум қилинди.  Қашқ...

'Коронавирус юқтирган 14 ёшли чироқчилик боланинг қишлоғи тўлиқ дезинфекция қилинди (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда аниқланган 145-бемор 14 ёшли экани маълум қилинди.  Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов вирус юқтирган 14 ёшли беморни Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлаган эди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълум қилишича, вирус юқтирган 14 ёшли бемор яшаган қишлоқда тўлиқ дезинфекциялаш ишлари олиб борилган.

Унга кўра, мазкур касаллик аниқланган куннинг ўзида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ аскарларидан таркиб топган гуруҳ қишлоқ ҳудудида тўлиқ дезинфекциялаш ишларини олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 172 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Айни пайтгача эса 8 нафар бемор бутунлай соғайди, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар