2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча соат 23:00 ҳолатида беморлар сони 767 нафар эди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро коронавирус хасталигидан вафот этди.
27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.
Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.