my5

Фағонада журналистга қилинган ҳужум бўйича тафсилотлар маълум қилинди

ЖИНОЯТ 15.05.2020, 11:09
1294
Фағонада журналистга қилинган ҳужум бўйича тафсилотлар маълум қилинди

 “EFFECT UZ” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учрагани ҳақида хабар қилинган эдик. Шундан сўнг, Бош прокуратура мазкур иш назоратга олинганини маълум қилди.

Воқеа юзасидан Қува тумани ҳокимлиги ҳам расмий муносабат билан чиқиб, содир этилган ҳолат юзасидан туман ҳокимлигининг хеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилганди.

Кеча, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 4 киши гумонланувчи тариқасида жалб этилган.  Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари воқеа билан боғлиқ айрим тафсилотларни Даракчига маълум қилди.

"2020 йил 13 май куни соат 18:30ларда “EFFECT.UZ” ахборот агентлиги оператори Э. Г.  хизмат юзасидан ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли, 40 G 504 AA давлат белгили автомашинасида Қува туманидан Фарғона шаҳрига кетаётиб, Андижон-Фарғона ва Қўшкечик-Бегат йўллари кесишган чоррахага етиб келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаган вақтида, автомашинаси ён томонига фуқаро И.У. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинада кейинчалик шахси аниқланган танишлари А.О., Х. М., ва Р. С. ўғлилари билан келиб тўхтаб, Ғ.Э.нинг кўзига номаълум мослама билан кўзни ёшлантирувчи суюқлик сепиб, Ғ.Э.га тегишли,нархи 20 000 000 млн сўм бўлган “Canon 6D” русумли видеокамерасини қўлга киритган.

Шундан сўнг Ғ.Э. видеокамерасини қайтариб олиш мақсадида автомашинасида уларни ортидан қувиб, Қува-Марғилон ва Қўшкечик-Бегат чоррахасида жойлашган светафордан Қува туманига қараб бурилган вақтида уларга етиб олиб, уларни автомашинасининг орқа қисмига уриши натижасида, автомашина йўл четида жойлашган Э.Р.га тегишли 155-уйга бориб урилиб тўхтаганлиги сабабли, У.И., О.А., М.Х. ва С.Р.лар видеокамерани ўзлари билан олган ҳолда автомашинадан тушиб, ҳодиса жойидан яширинган, яшириниш жараёнида О.А., Ғ.Э. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинани орқа ойнасини тош билан уриб синдириб, мулкий зарар етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ғ.Э.га тегишли бўлган “Canon 6D” русумли видеокамера О.А.дан далилий ашё тариқасида олинган, далилий ашё кўздан кечирилганида унга ҳеч қандай шикаст етказилмаганлиги ҳамда хотира картаси йўқотилмай сақланиб турганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича У.И., О.А., М.Х. ва С.Р.ларнинг ҳаракатларида талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдидан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан 14.05.2020 йилда туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, У.И., О.А., М.Х. ва С.Р.лар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган" дейилади ахборотда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг бориши ва натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81