1

Валдис Пельш: биз ўз фильмларимизда томошабинга келажакни «ҳис этиш» имконини берамиз

МАДАНИЯТ 25.12.2020, 15:08
Валдис Пельш: биз ўз фильмларимизда томошабинга келажакни «ҳис этиш» имконини берамиз

Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталигининг махсус меҳмониВалдис Пельш, нафақат актёр, шоумен ва «Угадай мелодию» («Оҳангни топинг») дастурининг бошловчиси сифатида, балки продюсер ва ҳужжатли фильмлар муаллифи сифатида ҳам танилган. Унинг «Гвардии «Камчатка» («Камчатка» гвардиялари), «Антарктида: Хождение за три полюса» («Антарктида: Уч қутб оша»), «Полярное братство»(«Қутб биродарлиги»), «Ген высоты, или как пройти на Эверест» («Баландлик гени ёки Эверестга қандай чиқиш мумкин»), «Люди, сделавшие Землю круглой» («Ер шарини забт этганлар»), «Уроки идеального шторма» («Идеал бўҳрон сабоқлари») фильмларида, бизнинг тасаввуримиздаги келажак, янги технологиялар таъсирида бу келажак қай даражада ўзгариб кетиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар юритилади.

Мазкур интервью орқали Валдис Пельш, биз қандай ўзгаришимиз, қандай ҳаёт кечиришимиз, инсониятни қандай келажак ва синовлар кутаётгани, қандай кашфиётлар арафасида турганимиз ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у бўлғуси воқеалар мазмунини очиб бериш учун, режада турган Ўзбекистон билан боғлиқ лойиҳалар тўғрисида ҳам сўзлаб берди.

Келажак бугундан бошланади

Биз 10–15 йилдан кейин ҳаётимизда нималар содир бўлишини, инчунун бугунги электрон гаджетлар, валюталар бозорида ёки тиббиётда қандай ўзгаришлар рўй беришини билмаймиз. Шундай экан, бизнинг келажагимиз аслида бугунги кунимиз эканини англашимиз керак. Масалан, меъморчиликда айнан бугунги кунда қандай ўзгаришлар кечяпти? Ҳа, осмонўпар биноларни қуриш учун махсус машиналар пайдо бўлмоқда. Эҳтимол, яқин кунларда биз қурилиш жабҳаларидаги биноларнинг жуда тез қад ростлашига,  саноқли кунларда шаҳарчалар барпо этилишига гувоҳ бўлармиз. Илгари, биз учун 3D-принтерларбир ғаройиботдек туюлар эди, бугун эса улар ҳақиқатга айланди, эндиликда улар бутун коинотни забт этмоқда. Энди уларни яна қай тарафга, қанча миқдорда йўналтириш масаласи, бутун олам тортишиш қонунларини четлаб ўтишга муваффақ бўлган технологиялар зиммасида қолди. Эътибор берсангиз, биз ҳар доим муайян қийинчиликлар, имконсиз масалаларга дуч келамиз, лекин ҳар доим уларга ечим топа оламиз.

Биз тасаввуримизга сиғдира олмайдиган нарсалар, кутилмаганда одатий ҳолга айланадиган вазиятда яшаяпмиз. Бу жараёнлар жуда тез содир бўлмоқда ва уларни кузатишнинг ҳам ўзгача шавқи бор. Масалан, ўтган йили  биз,  бир атом қалинлигидаги углероднинг шаффоф қатламидан тайёрланган кийим – графенҳақида фильм ишлаган эдик. Бу, шу пайтгача кашф қилинган барча материаллар орасида энг пишиғи саналади. Ҳозирги кунда ажойиб хусусиятга эга бўлган бундай кийимлар  амалда ишлаб чиқарилмоқда ва муомалада ҳам мавжуд.  Куни кеча пластикдан  қурилиш шпаллари ишлаб чиқариш учун  ахлатни қайта ишлашнинг янгича усуллари ҳақида гапирган эдик – бугун бунинг рўёбини кўраяпмиз. Баъзан нималардир пайдо бўлиши ҳақида, олдиндан башорат қилиш ҳам ёқимли туюлади. Бугун ҳаётимизда нимадир секин, нимадир тез ўзгаряпти, бироқ дунёнинг глобал ўзгаришлари шиддатини тўхтатиб бўлмайди.

Бизнинг фильмларимиз тўлиқ  фантастика эмас

Бизнинг ишимизда инсонларнинг ўзлари эътибор бериши  даргумон бўлган жиҳатларга нисбатан қизиқиш уйғотиш жуда мароқли юмуш саналади. Албатта, ҳамма ҳам келажакда ҳаётнинг ўзгаришигаишонади. Аммо бу қандай кечади? Биз ўша келажакка назар ташлаш, уни «ҳис этиш», бўлажак воқеалар ривожининг турли хил эҳтимолий кўринишларини ва юқори технологияларни қайсидир соҳага тадбиқ этилиши нималарга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилиш имкониятини яратамиз.  Агар биз онгимиздан ўрин олган, аввал бўлиб ўтган ёки содир бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақида фильм суратга олганимизда эди, бизда маълумотлар етарли бўлган,  ўз ўрнида улар илмийроқ бўлар эди. Биз эса бир оз ўзгача йўналишга ихтисослашганмиз. Масалан, биз гиперлупа, водород двигателларини ишлата бошласак, бизни қандай келажак кутиши мумкинлиги ва бошқа шундай футурологик масалалар ҳақида фикр юритамиз.

Ўзбекистоннингянги истиқболлари

Глобал ўзгаришларни ҳар қандай мамлакатда амалга ошириш мумкин, бунинг учун фақат сиёсий ирода ва хоҳиш бўлиши керак холос. Сиз истаганча ислоҳотларни эълон қилишингиз мумкин, аммо агар давлат амалда ҳам инвестициялар, кредитлар, турли соҳалар ва лойиҳаларни молиялаштириш бўйича аниқ қадамлар қўяётган бўлсагина, бу ўзинингмуайян самарасини беради. Ва ўзига хос кластер юзага келадики, агар сиз мамлакатда инновациялар жорий этилаётганини, қандайдир кенг кўламли ташаббуслар амалга оширилаётганини кўрсангиз, унда ўзингизнинг баъзи ғояларингизни шу ерда бошлашингиз мантиқан тўғри бўлади. Чунки янги технологиялар ва материалларни, улар кўпроқ бўлган жойдан топиш қулайроқ бўлади.

Агар мен, Ўзбекистондаги рўй бераётган ўзгаришлар ва Республиканинг рақамлаштириш борасидаги кейинги режалари, одамлар ҳаёти ва фаолиятининг турли соҳаларига инновацион технологияларни жорий этиш тўғрисида билган нарсаларим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ишлар Ўзбекистондаги янги келажак ҳақидаги сўзларга тўлиқ мос келади. Биз янги фильмимизда айнан шу ҳақида ҳикоя қилиш ниятидамиз.

Ўзбекистон – кашфиётлар мамлакати

Ўзбекистоннинг шуниси яхшики, бу ерда ўхшашликларни аниқлаш ва қиёсий таҳлиллар ўтказиш мумкин. Баъзи географик, геологик кашфиётлар ҳақида гапирганда ҳам, томошабинга уларнинг дастлаб  шу заминда пайдо бўлганини ёки ўхшашлигини айтиш мумкин. Мисол учун, глобус кашф этилиши тўғрисида сўз кетса, бу тушунчанинг ўзи аслида шу заминда пайдо бўлганиҳақида бемалол гапира оласиз. Ёки аниқ фанлар борасида гапирганда ҳам астрономия, алгебранинг асосчиси Ал-Хоразмий эканини айта оласиз. Ўзбекистон – астрономия, география, тиббиёт ҳамда бошқа табиий ва аниқ фанлар соҳасидаги кашфиётларнинг чин маънодагихазинасидир. Бундай кашфиётлар мамлакатида янги ихтиролар, илм-фан ривожи, инновацион қарорлар ҳақида гапириш ва томошабинга у ёки бу воқеанинг 500 йил аввал содир бўлган шунга ўхшаш воқеалар билан ўхшаш эканини тушунтириш осон кечади. Бундай таққослашлар, мисоллар келтириш имкониятининг мавжудлиги фильм ижодкорларининг вазифасини ҳам анча енгиллаштиради.

Бу ғояни биз, ўша водород двигателлари орқали ҳам қизиқарли тарзда маромга етказишимиз мумкин, инчунун биз уларни амалда қўллаш арафасида турибмиз. Хўш, уларни қайси соҳаларда қўллаш мумкин бўлади? Синтетик гўшт ишлаб чиқаришга рухсат берилиши арафасида, чорвачилик соҳасининг тақдири нима бўлади? Албатта, биз экология нуқтаи назаридан бу ерда жуда катта зарар борлиги – бу шароитда атмосферага метан чиқиндилари чиқиши ортишини тушунамиз. Балки, аксинча, чорвачиликни анъанавий тарзда ривожлантирганимиз яхшидир, чунки... 

Бир сўз билан айтганда бу жараён тафаккур қилиш, саволларни ўртага ташлаш, уларга жавоб излаш, томошабинга «хайрихоҳ» ва «қарши» чиқиши учун ўйлаб кўришга имконият яратишдир. Ўзбекистонда бундай ғоялар ҳам, соҳалар жуда кўплаб топилади. Биз томошабинга маълум бир дастур ёки жараёнда иштирок этиш истагини уйғотиш учун кутилмаган ечимларни тақдим этишимиз мумкин бўлган барча соҳаларни қамраб оламиз. Масалан, одамлар мутлақо ўзгача меҳнат шароитида ишлайдиган ажойиб заводлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мана сизга яққол бир мисол, одамлар ўз оиласидан узоқда, вахта тартибида ишлайдиган завод ҳақида гапирамиз. Бу ердагилар ўз яқинлари билан фақат экран орқали мулоқот қилиши мумкин. Замонавий оптик толали алоқа инсонга қўшимча реаллаштирилган кўзойнак ва тактил қўлқоп ёрдамида ўз уйида бўлиш, хонага кириб, ўғлига эртак ўқиб бериш имконини беради. У бу вақтда қўшимча реаллаштирилган костюмини кийиб ўзи ушлаб кўрган ҳамма нарсаларни ҳис қилиши ҳам мумкин бўлади. Ҳа, фақат бунинг учун бизга жуда катта миқдордаги маълумотни узата оладиган паст эллипсли сунъий йўлдошлар, оптик толали алоқа, квант компьютерлари керак бўлади. Аммо буларнинг ҳаммасининг ўз имкони бор.

Жараён қачон бошланади?

Жорий йилда фильм сценарийсини ёзишни бошлаш режалаштирилган. Умид қиламанки, февраль ойининг ўрталарига қадар бу иш якунланади ва кейин уни тасдиқлатиш босқичи бошланади. Фильм устида бевосита ишлар апрель ойидан бошланади ва августь ойига келиб фильм тайёр бўлиши керак.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1